Украина Жаҳон банки орқали АҚШдан 3,9 миллиард доллар қайтарилмас грант олди, деб хабар берди Украина бош вазири Денис Шмигал.
Бош вазир бу пуллар бюджетнинг устувор харажатлари: маошлар ва ижтимоий нафақалар учун сарфланишини айтди. Жами, Украина бу йил АҚШдан 7,8 миллиард доллар олиши кутилмоқда.
Украина Бош вазири юқори даражадаги эътибор ва кўмак учун Қўшма Штатлар ва Жаҳон банкига миннатдорлик билдириб, бу ёрдам Украинага "ушбу молиявий даврдан барқарор ўтиш" имконини беришини айтди.
Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери АҚШнинг бюджет ёрдами 27 миллиард долларга етди.
Апрель ойида АҚШ парламенти Украина учун 60 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллаган. Украина молия вазири Сергей Марченконинг таъкидлашича, 7,8 миллиард долларлик грант Украинани қўллаб-қувватлашнинг 60 миллиард долларлик йирик пакетининг бир қисмидир.
Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери АҚШнинг бюджет ёрдами 27 миллиард долларга етди.