Суиқасд чоғида яраланган Словакия бош вазири Роберт Фицо "ҳаётига хавф йўқ". Унинг тиббий амалиёти муваффақиятли ўтди, деб маълум қилди Бош вазир ўринбосари Томас Тараба.
Фицо Гандлова шаҳрида ўтказилган ҳукуматнинг кўчма мажлисидан кейин ўққа тутилган эди. У вертолётда энг яқин шаҳар бўлмиш Банска-Бистрица шаҳарчасининг касалхонасига олиб кетилган.
59 ёшли бош вазир ўққа нишон бўлишдан аввал уни олқишлаш учун чиққан одамларнинг ёнига борган эди, дейишган воқеа гувоҳлари. Маълумотларга кўра, бош вазирнинг аҳволи оғир, у икки-учта ўқ еган бўлиши мумкин. Суиқасддан сўнг Словакия парламентининг ялпи мажлиси тўхтатилган. Мухолифатчилар дохил сиёсий партиялар вакиллари ОАВда ярадор бош вазирга қўллов билдиришмоқда.
Суиқасдни 71 яшар ёзувчи ва сиёсий фаол Юрай Ц/ (Juraj C.) амалга оширган. Маҳаллий телеканал ta3 хабар беришича, қўлга олинган Юрай.Ц ҳукумат сиёсатидан норозилигини билдирган.
Фицо ўз партияси парламент сайловида ғолиб чиққани ортидан ўтган йил октябрида бош вазирликка тайинланган эди. Мазкур партия евроскептикча ва миллатчилик позициясига эга бўлиб, сайлов олдидан Украинага ҳарбий ёрдам чекланиши ва миграцион назорат кескин кучайтирилишини ёқлаб чиққан.