Ссылки доступа

Hurriyet: Туркия Россияга Крокусдан кейин янги терактни олдини олишга кўмаклашди


Нашрнинг ёзишича, террорчилар гавжум савдо марказига ҳужум қилишни режалаштирган. Бу маълумот “Ислом давлати” террор гуруҳининг Туркияда қўлга олинган беш нафар аъзосидан олинган. Газета бошқа тафсилотларни келтирмаган.

Туркия разведкаси “Крокус Сити Холл”га ҳужумдан сўнг Россияда яна бир террор хуружи содир этилиши хавфи ҳақида Россия махсус хизматларини огоҳлантирган. Бу ҳақда Туркиянинг Hurriyet газетаси маълум қилган.

Нашрнинг ёзишича, террорчилар гавжум савдо марказига ҳужум қилишни режалаштирган. Бу маълумот “Ислом давлати” террор гуруҳининг Туркияда қўлга олинган беш нафар аъзосидан олинган. Газета бошқа тафсилотларни келтирмаган.

Март ойи бошида АҚШ Россияда террор хуружи содир этилиши хавфи ҳақида Россия махсус хизматларини огоҳлантирган эди.

“Крокус Сити Холл” концерт залига ҳужум 22 март оқшомида амалга оширилган. Ўша пайтда бинода 6000 одам бўлган. Бу одамлар қуролланган бир гуруҳ шахс томонидан ўққа тутилгани, бинога эса ўт қўйилгани натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 144 киши ҳалок бўлган, 380 дан зиёд одам жароҳатланган. Россия Тергов қўмитаси аввалроқ 12 нафар гумонланувчи ушлангани ҳақида маълум қилган. Улардан ўн нафарига нисбатан ҳибсга олиш шаклида эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ кўплаб мамлакатларда тақиқланган “Ислом давлати” террор гуруҳи “Крокус”даги теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди. Мазкур теракт айнан ИД томонидан уюштирилганига АҚШ ва Ғарбдаги бошқа мамлакатлар ҳам шубҳа қилишмаяпти. Россия томони теракт ижрочилари ортида Украина турган бўлиши мумкинлигини иддао қиляпти. Киев бунга оид айбловларнинг барчасини рад этиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG