Туркманистонда бюджетчилардан хорижга чиқиш паспортини топшириш ёки бундай паспорти мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш талаб этилди.
Озодликнинг Болқон вилоятидаги мухбири хабар беришича, 9 сентябрь куни барча давлат муассасаларида ушбу талаб оғзаки тарзда ва қўшимча тушунтиришларсиз эълон қилинди, аммо расмийлар ходимларни уни сўзсиз бажариш кераклиги ҳақида огоҳлантирдилар.
"Маҳаллий бюджет ташкилотлари раҳбарлари ўз ходимларига: "ё хорижга чиқиш паспортингизни топширинг, ёки эртадан ишга келманг," деб эълон қилишди. Ҳатто поликлиникаларнинг бош шифокорлари ва мактаб директорлари ҳам ўз паспортларини топширишлари керак," - деди Туркманбоши шаҳридаги бюджет ташкилотларидан бирининг ходими.
Охирги пайтларда бюджет ташкилотлари ходимлари орасида иш топиш ёки доимий яшаш учун чет элга кетишни хоҳловчилар сони кўпайган. Бу ҳолат тиббиёт муассасаларида шифокор ва ҳамширалар, мактабларда ўқитувчилар етишмаслигига олиб келди.
Бундан ташқари, сўнгги пайтларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этган туркманистонликлар ҳақида хабарлар болаламоқда.
Ушбу хабарлар фонида Туркманистон олий ўқув юртлари талабаларидан ҳам биометрик паспортларини топширишни талаб қила бошладилар.