Ссылки доступа

Туркманистонда вояга етмаганларни пахта теримига жалб қилиш тақиқланди


Дунёдаги энг йирик пахта етиштирувчи ўнта давлатдан бири бўлган Туркманистон пахта етиштиришда мажбурий меҳнатдан, жумладан болалар меҳнатидан фойдаланаётгани учун танқид қилинади.

Туркманистонда вояга етмаганларни пахта йиғим-теримига жалб қилиш тақиқланди.

Маҳаллий ОАВ хабар беришича, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг тегишли қарори билан вояга етмаганлар учун тақиқланган касблар рўйхатига пахта териш ҳам қўшилган.

Дунёдаги энг йирик пахта етиштирувчи ўнта давлатдан бири бўлган Туркманистон пахта етиштиришда мажбурий меҳнатдан, жумладан болалар меҳнатидан фойдаланаётгани учун танқид қилинади.

АҚШ Давлат департаментининг 2024 йилдаги одам савдоси бўйича йиллик ҳисоботининг "Туркманистон" бўлимида айтилишича, Туркманистон ҳукумати мажбурий меҳнат амалиётини давом эттириб, ҳар йили катталар ва болаларни пахта теримига жалб қилиб, аҳолини жамоат тадбирлари ва бошқа фаолият турларида иштирок этишга мажбурламоқда.

XS
SM
MD
LG