Дональд Трамп Республикачилар партияси номинациясини қабул қилишга расман розилик билдирди. Номинация масаласи Республикачиларнинг Милуокидаги (Висконсин штати) тўрт кунлик миллий конвенциясида кўриб чиқилган эди.
Собиқ президент иқтисодиёт ҳақида, жумладан, унинг президентлиги даврида инфляция бўлмаганлиги, солиқлар қисқартирилганлиги ва давлат томонидан тартибга солиниши ҳақида гапирди. Трамп, шунингдек, солиқларни камайтириш ҳамда 36 триллион доллардан ортиқ федерал қарзни қисқартиришга ваъда берди.
Доналд Трамп, шунингдек, Жо Байден маъмуриятини "халқаро инқирозлар"ни, хусусан, Россиянинг Украинага қарши "даҳшатли уруши"ни, Исроил ва ҲАМАС урушини яратишда айблади. "Агар мен президент бўлганимда, бу урушлар ҳеч қачон содир бўлмас эди", деди Трамп.
Собиқ президент иқтисодиёт ҳақида, жумладан, унинг президентлиги даврида инфляция бўлмаганлиги, солиқлар қисқартирилганлиги ва давлат томонидан тартибга солиниши ҳақида гапирди.