Ссылки доступа

The Bell: уруш бошланганидан бери Россияни 660 минг одам тарк этди


Энг кўп россияликлар асосан визасиз давлатларга чиқиб кетган: Арманистон (110 минг киши), Қозоғистон (80 минг) ва Грузия (74 минг). Шунингдек, 48 минг россияликлар АҚШга кўчиб ўтган ва сиёсий бошпана сўраган. Камида 80 минг киши Исроилга бутунлайга кўчиб ўтди.

Россиядан Украинага ҳарбий босқин бошланганидан кейин 666 мингга яқин киши чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. The Bell нашри 70 га яқин давлатнинг миграция ва статистика органлари маълумотларига асосланиб шундай ҳулосага келди.

Энг кўп россияликлар асосан визасиз давлатларга чиқиб кетган: Арманистон (110 минг киши), Қозоғистон (80 минг) ва Грузия (74 минг). Шунингдек, 48 минг россияликлар АҚШга кўчиб ўтган ва сиёсий бошпана сўраган. Камида 80 минг киши Исроилга бутунлайга кўчиб ўтди.

Европа давлатларидан россияликлар Германия (36 минг), Сербия (30 минг), Латвия (16 минг), Испания (12 минг) ва Нидерландияга (12 минг) кўпроқ кетган. Туркия ҳам эмиграциябоп йўналишлардан бири эди, бироқ россияликларга иқома бермай қўйилганидан кейин россияликлар у ерни тарк эта бошлаган. Туркияда 28 минг россиялик иқома олганлиги маълум.

Журналистларнинг ёзишича, нашр статистика сўраб мурожаат қилган бир нечта мамлакатлар, ҳусусан Кипр ва Португалия маълумотларни тақдим этмаган ёки долзарб маълумотларга эга эмас.

Шунингдек, турли мамлакатларда доимий яшаш рухсатномасини олганларнинг қанчаси Россияга қайтгани ҳам маълум эмас.

Умуман олганда, экспертларнинг таъкидлашича, The Bell ҳисоб-китоби ҳақиқатга яқин кўринади, аммо "воқеликда бироз у ёки бу томонга фарқ қилиши мумкин."

XS
SM
MD
LG