Ссылки доступа

Тожикистонда ўқувчилар мактабга машина ва мотоциклда келишлари тақиқланди


Бу, Озоди радиоси таъкидлашича, Тожикистон таълим тизимида ижтимоий табақаланиш аломатларини беркитишга қаратилган чоралардан бири бўлиши мумкин.

Тожикистонда ўқувчилар мактабга машина ва мотоцикл, мопедларни ҳайдаб келишлари тақиқланди. Бу ва қатор бошқа муҳим ўзгаришлар март ойининг бошида кучга кирган “Таълим тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган. Бу ҳақда Озоди радиоси маълум қилмоқда.

Қонунга бундай ўзгартиришлар киритилишинг сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Бу, Озоди радиоси таъкидлашича, Тожикистон таълим тизимида ижтимоий табақаланиш аломатларини беркитишга қаратилган чоралардан бири бўлиши мумкин. Масалан, аввалроқ шу мақсадда ягона мактаб формаси талаби татбиқ этилган эди.

Энг муҳим янги ўзгаришлардан бири тўлиқ умумий ўрта таълим мажбурий этиб белгиланлигидир. Энди ўқувчилар тўлиқ 12 йиллик ўрта мактабни тугатиши керак ёки 9-синфдан сўнг 3 йиллик техникум ёки коллежда ўқиб уни тугатиши шарт бўлди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 2024 йил 1 март куни қонунга киритилган ўзгартиришларни имзолади.

XS
SM
MD
LG