Ссылки доступа

Қирғизистонда мухолифатчи Адахон Мадумаров хиёнатда айбдор деб топилди


Адахан Мадумаров
Адахан Мадумаров

Бироқ  жавобгарликка тортиш муддати ўтгани сабабли сиёсатчи озод этилди.

Суд “Бутун Қирғизистон” партияси етакчиси, Жўқорғу Кенеш собиқ депутати Адахон Мадумаровни хиёнатда айбдор деб топди. Бироқ, жавобгарликка тортиш муддати ўтгани сабабли сиёсатчи озод этилди.

У 2023 йилнинг сентябрида давлатга хиёнатда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди. Айблов Адахан Мадумаров 2009 йилда Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби бўлганида имзолаган Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги Торт-Кочо участкаси бўйича баённома билан боғлиқ. Сиёсатчини Тожикистонга баҳсли ҳудудни деярли бериб юборганликда айблашган.

Унинг ўзи бу айбловларни рад этади ва жиноий таъқибни сиёсий деб баҳолайди. У парламентда амалдаги ҳукуматни бир неча бор танқид қилган, мухолифат партиясига етакчилик қилади ва уч марта президент сайловларида номзод сифатида иштирок этган.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасининг узунлиги 970-980 километрни ташкил қилади. 2022 йилгача бу чегаранинг 664 километри бўйича келишувга эришилган. Мазкур чегара ҳудуди минтақада энг нотинч ҳисобланади. 2021 йил ёзида, 2022 йил кузида икки давлат чегарачилари ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли урушларда ҳар икки томондан ўнлаб киши ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG