Ссылки доступа

НАТО давлатлари 2025 да Украинага 40 млрд евро ажратади


НАТОнинг Вилнюсдаги саммити, 2023 йил 12 июль
НАТОнинг Вилнюсдаги саммити, 2023 йил 12 июль

НАТО давлатлари бу мажбуриятни келаси ҳафта Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитда тасдиқлаши кутилмоқда.

НАТО давлатлари келгуси йилда Украинага 40 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратишга келишиб олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги икки дипломатга таяниб хабар бермоқда.

НАТО давлатлари бу мажбуриятни келаси ҳафта Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитда тасдиқлаши кутилмоқда.

Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг иттифоқчилардан Киевга ҳарбий ёрдам бериб туриш бўйича кўп йиллик мажбуриятга рози бўлишни сўраган эди.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, НАТО давлатлари бу таклифни қўллаб-қувватламади, аммо бўлажак саммитларда иттифоқчиларнинг бадалларини қайта кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Улар, шунингдек, қайси мамлакат Украинага нима етказиб беришини аниқлаш учун келгуси йил давомида иккита ҳисобот тайёрлашга қарор қилишди. Шундай қилиб, иттифоқчилар Киевга ёрдам бериш харажатларини НАТО мамлакатлари ўртасида тақсимлаш масаласида шаффофликни оширмоқчи.

XS
SM
MD
LG