Ссылки доступа

АҚШ Украинага 2,6 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади


Қўшма Штатлар Украинага 2,6 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этмоқда. Бу ҳақда 4 апрель, сешанба куни Пентагон матбуот хизмати маълум қилди.

Пакет икки қисмдан иборат. Аниқлик киритилишича, биринчи қисм АҚШ президенти Жо Байденнинг махсус ваколатларига мувофиқ Пентагон захирасидан ажратилади ва 500 миллион долларни ташкил этади, хусусан, унга Патриот зенит-ракета мажмуаси, HIMARIS кўп марталик учириладиган ўқ-дорилар киради.

2,1 миллиард доллар миқдоридаги ёрдамнинг иккинчи қисми ишлаб чиқарувчилардан янги харидлар учун ажратилган.

Шундай қилиб, Киев Вашингтондан NASAMS тизимлари учун ўқ-дорилар, учувчисиз учиш аппаратлари, ҳаво кузатуви радарлари, зенит ўқ-дорилари ва ракеталар, Град ракеталари, шунингдек, Жавелин миномётлари ва танкга қарши тизимлар учун ўқ-дорилар олади.

2022 йил февраль ойи охирида Россиянинг Украинага кенг миқёсли ҳарбий бостириб кириши бошланганидан бери АҚШнинг Киевга хавфсизлик бўйича умумий ёрдами 35 миллиард доллардан ошди. Америка расмийлари Украинани қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG