Ссылки доступа

АҚШ қурол-яроғ борасида Россия ва Шимолий Кореяга кўмаклашаётганларга қарши санкция киритди


Санкцияларга "Рафорт" ва "Технологии" ширкатлари ҳамда уларнинг эгалари Рафаэл Газарян ва Алексей Будневлар учради.

АҚШ Россия ва Шимолий Корея ўртасида қурол-яроғ алмашинувига кўмаклашганларга қарши санкция киритди. Икки россиялик ва уч рус компаниясига қарши санкциялар киритилгани ҳақида АҚШ молия вазирлиги сайтида хабар берилди.

Санкцияларга "Рафорт" ва "Технологии" ширкатлари ҳамда уларнинг эгалари Рафаэл Газарян ва Алексей Будневлар тушди.

Газарян ўтган йили ҳудди шу сабаб деб санкцияга учраган Словакия фуқароси Ашот Мкртичевнинг ҳамкори эканлиги айтилмоқда. Улар биргаликда “Транс-Капитал" ширкати орқали Шимолий Корея қурол-яроғ сотувчисига самолёт компонентларини жўнатиш ва етказиб берган.

Буднев 2023 йил март ойида Россияга муҳтамалан КХДРда ишлаб чиқарилган ҳарбий алоқа воситаларини етказиб берган.

Ядро қуролини ишлаб чиққани ва синовдан ўтказгани учун Пхенянга нисбатан нафақат Ғарб, балки БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳам қатор санкцияларни, жумладан қурол савдосига тақиқни киритган. Россия БМТ аъзоси сифатида санкцияларга амал қилишга мажбур эди.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россия 2022 йилдан бошлаб Шимолий Кореядан 3 миллиондан ортиқ артиллерия снарядлари ва 500 мингдан ортиқ ракета снарядларини харид қилган. Россия бу аслаҳа эвазига Шимолий Кореяни космик парвозлар технологияси билан таъминлагани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG