Америка томони Россия ҳам бу қадамни ташлаган тақдирдагина маълумотлар алмашинувини тиклашга рози бўлади.
Аввалроқ, АҚШ мудофаа вазирининг космик сиёсат бўйича ёрдамчиси Жон Плумб Вакиллар палатаси Қуролли кучлар қуйи қўмитасининг эшитувида АҚШ 27 март куни Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги (ШҚ-3) шартномага мувофиқ ой охирига режалаштирилган ярим йиллик маълумотлар алмашинуви бўйича Россия билан боғланганини айтди, аммо Москва «бу маълумот тақдим этилмайди» деб жавоб берган.
«Шунинг учун дипломатик қарши чора сифатида Қўшма Штатлар ҳам маълумот бермайди», деди Плумб ва Россиянинг хатти-ҳаракатларини «масъулиятсизлик» деб атади.
Шу муносабат билан Давлат департаменти вакили Ведант Пател журналистларга тегишли баёнот берди. «Россия шартномага риоя қилмаётгани сабабли, Қўшма Штатлар Россияни шартномага риоя қилишга қайтишга ундаш учун икки йилда бир марта ўтказиладиган алмашинув доирасида Россияга ўз маълумотларини тақдим этмайди», деди у.