Ссылки доступа

АҚШ ва Жанубий Корея КХДРнинг хакерлик ҳужумларидан огоҳлантирди


Ким Чен Ин
Ким Чен Ин

Хабарда айтилишича, хакерлар аллақачон қатор компанияларнинг компьютер тизимларини бузиб киришга муваффақ бўлган.

Шимолий Корея махсус хизматларига алоқадор хакерлар АҚШ, Буюк Британия ва Жанубий Кореянинг ҳарбий сирларини қўлга киритишга уринмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни ушбу давлатлар махсус хизматлари хабар берди. Хабарда айтилишича, хакерлар Шимолий Корея ядровий дастури манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилмоқда.

Хабарда айтилишича, Шимолий Корея хакерлари мудофаа сектори билан боғлиқ кўплаб компанияларнинг, хусусан, танклар, сув ости кемалари, жанговар самолётлар, ракета ва радар тизимларини ишлаб чиқарувчиларнинг компьютер тизимларини бузишга уринган. АҚШ Федерал қидирув бюроси, Миллий хавфсизлик агентлиги, Буюк Британиянинг киберхавфсизлик маркази ва Жанубий Корея разведка хизмати таҳдид ҳамон сақланиб қолаётгани, Япония ва Ҳиндистондаги компанияларга ҳам хакерлик ҳужумлари таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Хабарда айтилишича, хакерлар аллақачон қатор компанияларнинг компьютер тизимларини бузиб киришга муваффақ бўлган. Улар қандайдир сирларни қўлга киритганлиги ҳақида хабар берилмаган.

XS
SM
MD
LG