Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги 200 миллиард доллардан ошди. Цукерберг Tesla асосчиси Илон Маск, Amazon асосчиси Жефф Безос ва LVMH гуруҳи эгаси Бернард Арнодан кейин бундай баҳолашдан ўтган тарихдаги тўртинчи миллиардер бўлди.
Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Агентлик 2021 йилда Цукерберг Facebook метаоламини яратиш ниятида эканлигини эълон қилганини эслатади. Тадбиркорнинг ғояси уни 100 миллиард доллар соф капиталдан маҳрум қилиши мумкин бўлган хатога ўхшарди. Шу билан бирга, инвесторлар метаолам ғоясига ишонишди ва у ўзини оқламоқда.
Meta акцияларининг рекорд даражадаги юқори нархи туфайли Цукербергнинг соф бойлиги икки йил ичида деярли олти бараварга кўпайиб, 201 миллиард долларга етди, деб таъкидлайди Bloomberg.
2022 йил ноябрь ойида Meta акциялари бир донаси 90 доллардан сотилганди. Ҳозир битта қимматли қоғознинг нархи 560 доллардан ошади.
Цукерберг Tesla асосчиси Илон Маск, Amazon асосчиси Жефф Безос ва LVMH гуруҳи эгаси Бернард Арнодан кейин бундай баҳолашдан ўтган тарихдаги тўртинчи миллиардер бўлди.