Тожикистон алоқа хизматининг маъсуллари 24 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистонда мобил алоқа ва интернет хизматлари арзонлиги ва фуқаролар ушбу хизматларга уланишга қурби етишини маълум қилди.
Апрель ойида Британиянинг Broadband Genie ташкилоти 179 та мамлакатда интернет нарҳларини солиштирган ва Тожикистонни 163 ўринга қўйган эди. Ҳисоботда айтилишича, тожикистонликларнинг интернетга харажатларининг улуши даромадларининг 8 фоизини ташкил этади. Яъни, Тожикистондаги ҳар бир абонент 10 ГБ интернетга ўртача 13,77 доллар сарфлайди. Бу собиқ совет республикалари орасида энг юқори кўрсаткич.
Давлат алоқа хизмати мутасаддиларидан бири Рафиқжон Шокиров бу ҳисоботни ғаразли ва ёлғон эканлиини айтган. Унинг айтишича, мамлакат ҳудудининг 96,3 фоизи мобил алоқа билан таъминланган, аҳолининг 86 фоизи мобил алоқа операторлари хизматидан фойдаланади, интернетдан фойдаланувчилар сони эса 4,8 миллион кишини ташкил этган. Бироқ, 2023 йилда Алоқа хизматининг ўзи Тожикистон ҳудудининг 95 фоизи эскирган 2G стандартидаги мобил алоқа билан қамраб олинганини тан олди.
Алоқа хизматининг бўйсунувидаги "Точиктелеком" давлат компанияси 10 йилдан ортиқ вақт давомида Тожикистоннинг барча провайдерлари ва уяли алоқа компанияларига интернет-трафикни монополь тарзда тақдим этиб келмоқда. Бошқаларга Интернетни чет элдан мустақил равишда етказиб бериш тақиқланади.
Марказий Осиё давлатлари орасида интернет арзонлиги бўйича Ўзбекистон етакчилик қилмоқда.
Британиянинг Broadband Genie ташкилоти 179 та мамлакатда интернет нарҳларини солиштирган ва Тожикистонни 163 ўринга қўйган эди. Бу собиқ совет республикалари орасида энг юқори кўрсаткич.