Санкт-Петербург Тергов қўмитаси Россияда “миграция хизматини алдаш усуллари”ни тарғиб қилган тожикистонлик блогернинг видеолари текширмоқда.
Қўмита матбуот хизмати хабар беришича, Санкт-Петербургда яшайдиган тожикистонлик блогернинг ҳаракатларини текширишни Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин топширган.
ТҚ матбуот хизмати хабарида блогернинг исми тилга олинмаган, бироқ гап блогер Усмонжон Мирзомуродов ҳақида кетаётганлиги айтилмоқда.
Бу блогер ўз видеоларида меҳнат муҳожирларига сохта талаба гувоҳномаларини тайёрлаб беришни таклиф қилган.
Унинг таъкидлашича, талабалик гувоҳномаси полиция ва миграция хизматларининг текширувларида ёрдам бериши мумкин. Россияда талабалар меҳнат патенти талабидан озод этилган.
Усмонжон Мирзомуродов тожикистонлик ёшлар орасида ҳажвий видеолавҳалари билан машҳур. Instagram саҳифасида унинг 800 мингдан ортиқ обуначиси бор.
Россияда “миграция хизматини алдаш усуллари”ни тарғиб қилган тожикистонлик блогернинг видеолари текширилмоқда
Бу блогер ўз видеоларида меҳнат муҳожирларига сохта талаба гувоҳномаларини тайёрлаб беришни таклиф қилган.