Ссылки доступа

БМТ Россиянинг космосда қуролланишга қарши резолюция лойиҳасини қабул қилмади


 Василий Небензя
Василий Небензя

БМТ Хавфсизлик кенгаши Россия томонидан тайёрланган космосда қурол жойлаштирмаслик ҳақидаги резолюция лойиҳасини рад этди.

Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 давлатдан 7 таси лойиҳага қарши овоз берди, жумладан АҚШ, Буюк Британия ва Франция. Резолюция лойиҳасини еттита давлат, жумладан, Россия, Хитой ва Гаяна қўллаб-қувватлади. Швейцария овоз беришда бетараф қолди.

Резолюцияни қабул қилиш учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг камида тўққиз аъзоси лойиҳани қўллаб-қувватлаши зарур.

Россиянинг ташкилотдаги доимий вакили Василий Небензянинг айтишича, Хавфсизлик кенгаши қарорининг рад этилиши АҚШнинг коинотни ҳарбийлаштириш ниятидан далолат беради.

Апрель ойи охирида Россия БМТнинг коинотдаги қуролларга қарши резолюциясига вето қўйган эди.

Небензя ҳужжатни қўллаб-қувватлашдан бош тортишини, ўз сўзларига кўра, тақиқ нафақат ядро қуролига, балки оддий қуролларга ҳам тегишли бўлиши кераклиги билан изоҳлади.

Қўшма Штатлар Москвани сунъий йўлдошларга қарши ядровий қурол ишлаб чиқараётганликда айблади. Россия буни рад этади.

XS
SM
MD
LG