Россиянинг экстрадиция талаби билан Қозоғистонда биринчилардан бўлиб ҳибсга олинган 19 ёшли россиялик мухолифат фаоли Денис Козак ҳибсдан озод этилди, дея хабар бермоқда «Ковчег» ташкилоти. Бу ташкилот Украинага босқинни қораловчи россиялик муҳожирларга ёрдам беради.
Козак ўтган йилнинг март ойида Қозоғистонда ҳибсга олинган эди. У 2018 йилда Архангелск вилоятидаги ФСБ маъмурияти биносида худкушлик ҳужумини амалга оширган талаба Михаил Жлобицкий ҳақида интернетда изоҳ қолдиргани учун “терроризмни оқлаш”да айбланган.
Ковчег ташкилотининг таъкидлашича, "Козакнинг иши ўта мураккаб ўтди", чунки "терроризм билан боғлиқ айбловлар остида ётган сиёсий сабабларни бошқа мамлакатларга очиқлаб бериш жуда қийин".
Шунга қарамай, Козакнинг ҳимояси бунинг уддасидан чиққан. Ҳозирда фаол Европа давлатларининг биридан инсонпарварлик визаси ва вақтинчалик транзит ҳужжатини олгани айтилмоқда.
Ҳозирда фаол Европа давлатларининг биридан инсонпарварлик визаси ва вақтинчалик транзит ҳужжатини олгани айтилмоқда.