Экспортга чекловлар олти ой амал қилади. ЕОИИ мамлакатларига ҳамда Мўғулистон, Ўзбекистон, Абхазия ва Жанубий Осетияга бу чекловлар тааллуқли эмас, деб ёзмоқда РБК ва Интерфакс.
Бензин экспортига вақтинчалик тақиқни Бош вазир ўринбосари Александр Новак жорий этишни таклиф қилган эди. Унинг сўзларига кўра, ички бозорда ёқилғига талаб ортадиган мавсум бошланмоқда. Талабни ошиши баҳорги дала ишлари, нефтни қайта ишлаш заводларида режалаштирилган таъмирлаш ишлари ҳамда ёзги таътиллар билан боғлиқ.
20 февраль куни Энергетика вазири Николай Шулгинов бир нечта нефтни қайта ишлаш заводларида режадан ташқари таъмирлаш ишлари кетаётганини маълум қилган эди.
Озодлик радиоси бензин экспортини тақиқлаш қарорини Украина қўшинларининг нефтни қайта ишлаш заводларига уюштирган қатор ҳужумлар билан боғламоқда. Заводларни таъмирлаш Ғарб санкциялари шароитида оғир кечмоқда. Январь-февраль ойларида Россиядаги тўртта нефтни қайта ишлаш заводи, жумладан, Волгоград, Краснодар ўлкаси, Туапсе ва Уст-Лугдаги дрон ҳужуми натижасида жиддий зарар кўрган.
Бензин экспортини тақиқлаш нефтни қайта ишлаш заводларига уюштирилган дрон ҳужумлари билан боғламоқда.