Ссылки доступа

Россияда ташқи кўриниши учун йўловчиларни калтаклаган икки тожикистонлик қўлга олинди


Рус миллатчиларининг Readovka нашрининг таъкидлашича, тожикистонлик ёшлар "шариат патрулларини" ташкил этган.

Россия Тергов қўмитасининг маълум қилишича, Москванинг туманларидан бирида йўловчиларнинг ташқи кўринишига эътироз билдириб,жанжал уюштирган гуруҳнинг барча аъзоси аниқланган. Улардан иккитаси қўлга олинган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ ёшлар тенгдошларини калтаклаётгани акс этган видеолар пайдо бўлганди. Рус миллатчиларининг Readovka нашрининг таъкидлашича, тожикистонлик ёшлар "шариат патрулларини" ташкил этган: гуруҳ аъзолари рус йигитларини узун соч ёки татуировка учун, қизларни эса "номуносиб" кийим учун калтаклаган. Телеграм каналларига кўра, гуруҳ етакчиси 2023 йилда Россия фуқаролигини олган Давлатали Зоировдир.

Тергов қўмитаси безорилик бўйича жиноий иш қўзғатди. "Барча иштирокчилараниқланган, улар Тожикистон фуқароларидир. Иккитаси билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, учинчи иштирокчи қидирувга берилган," - дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG