Санкт-Петербургнинг Приморский туман суди миграция қонунчилигини бузган Тожикистон фуқароси Аҳмад Файзулохонзодани 5 минг рубль миқдорида жаримага тортиш ва Россиядан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Санкт-Петербург судлари матбуот хизмати раҳбари Даря Лебедева маълум қилди.
Лебедеванинг айтишича, Файзулохонзода ИШИД Россияда терактлар уюштириш учун одам ёллайдиган телеграм гуруҳига аъзо бўлган. “Крокус Сити Холл”га ҳужум қилганлар ҳам ўша гуруҳда ёлланган", деб ёзади Лебедева.
Файзулохонзода 2024 йил 19 январда Россияга келиб, меҳнат патентини олган. У Фуражний кўчасидаги хонадондан вақтинча рўйхатдан ўтган, бироқ бошқа манзилда яшаган. Мана шу жавобгарликка тортишга сабаб бўлган.
Россияда Крокус Сити Холлга ҳужум ортидан ксенофобия ва марказий осиёлик муҳожирларга қарши кайфият кучайди. Муҳожирларнинг айтишича, уларни полиция ёки Миллий гвардия тўхтатиб, ФСБ вакиллари билан "суҳбатлашиш учун" олиб кетишган. Бундан ташқари, полиция муҳожирлар яшайдиган ётоқхоналарга бостириб кирмоқда.
“Крокус Сити Холл”га ҳужумда гумон қилинаётганлар билан бир Телеграм гуруҳда бўлган тожикистонлик Россиядан депортация қилинди
Россияда Крокус Сити Холлга ҳужум ортидан ксенофобия ва марказий осиёлик муҳожирларга қарши кайфият кучайди.