Ссылки доступа

Reuters: Эрон Россияга юзлаб баллистик ракеталар етказди


Эрон Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Амир Ҳожизода, Эрон президенти Иброҳим Раиси ва Мудофаа вазири Муҳаммад Ризо Аштиани ракеталар фонида
Эрон Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Амир Ҳожизода, Эрон президенти Иброҳим Раиси ва Мудофаа вазири Муҳаммад Ризо Аштиани ракеталар фонида

Гап Fateh-110 синфидаги ер-ер ракеталари ҳақида кетмоқда. Улар 300 дан 700 километргача бўлган нишонларга зарба бера олади.

Эрон январдан бери Россияга 400 га яқин баллистик ракета етказиб берган ва яна кўпроқ бериш ниятида. Бу ҳақда Reuters агентлигига Эрон ҳарбий доираларидаги олти манба маълум қилди.

Гап Fateh-110 синфидаги ер-ер ракеталари ҳақида кетмоқда. Улар 300 дан 700 километргача бўлган нишонларга зарба бера олади.

Манбаларга кўра, Россияга ракеталар январдан, Россия ва Эрон ҳарбий ва хавфсизлик хизматлари вакилларининг ўтган йил охирида Москва ва Теҳронда бўлиб ўтган учрашувларидан кўп ўтмай бошланган. Ракеталар қисман кемада Каспий денгизи орқали, қисман самолётда етказилмоқда.

Reuters манбаларидан бири, Эроннинг юқори мартабали мулозими агентликка шундай деди: "Етказиб бериш давом этади. Буни яшириб ўтирижга ҳожат йўқ. Биз исталган давлатга қурол етказиб бериш ҳуқуқига эгамиз".

Эрон ва Россия ҳарбий идоралари Reuters агентлигининг расмий сўровларига жавоб бермаган.

Эрон ва Россия Украинага босқиндан сўнг, жумладан, ҳарбий соҳада ҳам ҳамкорликни кенгайтирди. Январь ойи ўрталарида Россия Мудофаа вазирлиги Теҳрон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича “катта давлатлараро битим”ни имзолашга тайёрлигини маълум қилган эди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Россия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари санкцияларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш воситалари тўғрисидаги декларацияни имзолаган эди.

Эрон ҳам, Россия қатор халқаро санкциялар остида яшамоқда.

XS
SM
MD
LG