Ссылки доступа

Путин бош вазир лавозимига номзодини эълон қилди


Михаил Мишустин
Михаил Мишустин

Россия президенти Владимир Путин Давлат думасига бош вазир лавозимига Михаил Мишустин номзодини тақдим этди. Бу ҳақда дума спикери Вячеслав Володин хабар берди.

Володиннинг сўзларига кўра, 10 май куни Давлат думаси бош вазир номзодини муҳокама қилади. Мажлисда ҳукумат раиси номзодини тасдиқлаш масаласи бўйича овоз бериш бўлиб ўтади. Бунгача Мишустин депутатларнинг саволларига жавоб беради.

"Номзодлик муҳокамаси чоғида Путин томонидан демографик сиёсатда, одамларнинг фаровонлигини ошириш, болали оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар сиёсатини амалга ошириш, технологик суверенитетни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва минтақавий ривожланиш; мамлакат мудофаа қобилиятини ошириш бўйича белгиланган вазифалар қандай ҳал этилиши ҳақидаги саволларга жавоб олиш муҳимдир, — деди Володин.

Mихаил Мишустин 2020 йилнинг январида бош вазир этиб тайинланган эди.

Ҳукумат 7 май куни мамлакат президенти Владимир Путиннинг инаугурациясидан сўнг дарҳол истеъфога чиқди. Қонунга мувофиқ бош вазир лавозимга тайинланганидан кейин бир ҳафтадан кечиктирмай президентга ҳукуматнинг янги таркибини таклиф қилиши керак.

XS
SM
MD
LG