Россия президенти Владимир Путин Қирғизистондаги элчини алмаштирди. Николай Удовиченко ўрнига Сергей Вакунов элчи этиб тайинланди. Тегишли фармон ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Удовиченко элчи лавозимида 2019 йилдан бери ишлаб келаётган эди. Унинг алмаштирилиши сабаблари очиқланмаган.
Янги элчи Сергей Вакунов аввал Путин маъмуриятида ишлаган. У хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бошқармасида референт бўлган. Вакунов бир неча бор Путин делегацияси сафида Бишкекда бўлган, 2013 йилдан бери Россияга борган Қирғизистон делегациялари билан учрашувларда иштирок этган.
Кўплаб журналистик суриштирувлар Қирғизистон Россияни санкцияланган маҳсулотлар билан таъминлаб берувчи асосий мамлакатлардан бирига айланганини таъкидламоқда. Шунингдек, Россия сиёсий элитасига алоқадор бир неча россиялик тадбиркор Қирғизистон фуқаролигини олган.
Янги элчи Сергей Вакунов аввал Путин маъмуриятида ишлаган.