Ссылки доступа

Тожикистонда машҳур банкир қотилининг онаси 14 йилга қамалиши мумкин


"Дилшоди СБ" лақаби билан машҳур Дилшод Саидмуродов аввал ҳуқуқ-тартибот органларининг ходими бўлган. У таниқли банкирни ўғирлагани ва ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Тожикистонда машҳур банкир қотили бўлмиш Дилшод Саидмуродовнинг онаси Сожида Саидмурадова 14 йилга қамалиши мумкин.

Сожида Саидмуродованинг яқинларидан бирининг Озоди радиосига айтишича, навбатдаги суд мажлисида прокурор айнан шу жазони сўраган.

Сожида Саидмуродова 2023 йилда, Дилшод Саидмуродов "Ориёнбанк" раиси ўринбосари Шуҳрат Исматуллоевни ўлдириб Россияга қочиб кетганидан сўнг, ҳибсга олинган эди. У аввал йирик миқдордаги фирибгарликда айбланган, кейинчалик унга яна бир неча моддалар бўйича қўшимча айбловлар қўйилган.

"Дилшоди СБ" лақаби билан машҳур Дилшод Саидмуродов аввал ҳуқуқ-тартибот органларининг ходими бўлган. У таниқли банкирни ўғирлагани ва ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Бу иш бўйича жами 14 киши судланган.

"Ориенбанк" раиси ўринбосари, 49 ёшли Шуҳрат Исматуллоев 23 июнь куни ўғирлаб кетилган. Тожикистон Бош прокуратурасининг хабар беришича, тажовузкорлар банкирдан катта миқдорда пул талаб қилиб қийноққа солаётганда ўлдириб қўйган. “Кейин жиноят изларини яшириш мақсадида ўлдирилган эркакнинг жасади ва автомашинасини Душанбе-Чаноқ автомобиль йўлининг 130-километрида Зарафшон дарёсига улоқтириб юборишган”, — дейилади назорат органи хабарида.

Шуҳрат Исматуллоевнинг жасади 15 август куни Панжикент шаҳрининг Саразм шаҳридан топилган, банкир 30 август куни Душанбеда дафн этилган.

Шухрат Исматтуллоев "Ориенбанк" раиси Хасан Асаддуллозоданинг энг яқин одамларидан бири сифатида узоқ йиллар банкни деярли бошқарган. Хасан Асаддуллозода президент Эмомали Раҳмоннинг поччасидир.

XS
SM
MD
LG