Ссылки доступа

Ўзбекистонда кредит қарзларини ундириш рейдлари ўтказилмоқда (видео) 


По всему Узбекистану идут рейды на должников, не вернувших кредиты по "президентской" программе
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:23 0:00

Ўзбекистон бўйлаб "президент дастури" бўйича олинган кредитларни қайтармаган қарздорларнинг мулки мусодара қилинмоқда.

Ўзбекистонда президент Мирзиёев тарғиб қилган оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастури кутилган самарани бермаяпти.

Президент қарорига мувофиқ 2018 йилдан “Агробанк” аҳолининг кам таъминланган тоифаларига йиллик 14 фоизли (кейинчалик ставка 7 фоизга туширилган) имтиёзли кредитлар ажратаётган эди. Дастур доирасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган ҳар бир оила 30 миллион сўмгача – қарийб 2,5 минг АҚШ долларигача, ҳеч қандай гаровсиз олиши мумкин эди. Бу қишлоқ аҳолиси учун катта миқдор ҳисобланади.

Аксар кредитлар қайтарилмади: бошланган иш юриб кетмади, катта миқдорда кредит олган қарздорлар эса ваъда қилинган фойдани олмагач пулни банкларга қайтара олмай қолган. Ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб қарздорлардан қарзни ундириш рейдлари ўтказилмоқда: ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида амалдорлар ва милиция ходимлари одамлардан охирги қорамол ёки эски машинасини тортиб олаётганини акс этган видеолар тарқамоқда.

Видеолардан бири Қашқадарёнинг Нишон туманида суратга олинган. Кадрда мутасаддилар ички ишлар ходими ҳамроҳлигида маҳаллий банклардан қарздор бўлганларнинг мол-мулкини, жумладан чорвасини тортиб олаётганини кўриш мумкин. "Хоҳласангиз, қаманг мени" - ҳиссиёт билан шикоят қилмоқда қарздорлардан бири видеода.

Нишон туманида қарздорларнинг мол-мулкини тортиб олишда баъзиларда маҳаллий ҳоким ҳам қатнашмоқда. Унга ўнлаб маҳаллий амалдорлар, ички ишлар ходимидан тортиб то ўт ўчирувчиларгача ҳамроҳлик қилмоқда. Биринчи навбатда автотранспорт воситалари ва чорва моллари мусодара қилинмоқда.

"Ўша куни мен уйда эмас эдим. Уйда фақат аёллар бўлганида бостириб киришди, аёллар қўрқиб кетган", - дейди Истиқбол қишлоғида истиқомат қилувчи қарздорлардан бири.

Қарздорларнинг таъкидлашича, расмийлар кўпинча қонунни бузган ҳолда рейд қилмоқда: мусодарага суднинг санкциясиз, ҳеч қандай расмий қоғозларсиз хонадонларга бостириб кирмоқда, буни босқинчилик деб малакалаш мумкин. Шу билан бирга, расмий матбуот хизматлари мутасаддилар хонадонларда рейд ўтказаётгани, фуқароларнинг мол-мулкини мусодара қилаётгани акс этилган лавҳаларни ҳисобот тариқасида жойлаштириб келмоқда.

“Хотиним, ўғлим ва келинимни даволаш учун кредит олдим. Мана шундай шароитда яшайман, қандай қилиб қарзни тўлай оламан?”, - дейди тўлов муддатини ўтказиб юборган Шарофиддин Аҳмедов. “Хотиним касалманд, ҳар ой дори сотиб оламан. Мен ўзим касал бўлганман ва ҳали ҳам шифокорга қатнашим керак, ўзимга хам дори олишим керак!"

"Ўғлим айтди, пулни йиғиб берамиз! Тарвуз экканмиз, агар пишиб қолса, муаммо эмас, қанча керак бўлса, шунча йиғиб берамиз, 2 миллион, 3 миллион. Аммо бизда сув муаммоси ҳам бор. Ўзингиз кўринг: дарахтларнинг ҳаммаси қуриб қолган. Халқнинг аҳволини ҳеч ким сўрамайди. Сув бизга этиб келмайди, ҳаммасини бойлар олади", - деб тушунтирмоқда Аҳмедов оғир вазиятини.

Кузатувчиларга кўра, Ўзбекистонда мусодара жараёнида ҳақиқатан ҳам кўп ҳолларда қонунбузарликка йўл қўйилмоқда. Мисол учун, амалдорлар молни олиб кетишдан аввал вазнини тортмайди, ҳайвоннинг зотини кўрсатмайди. Баъзида мутасаддилар асосий қарзни тўлаб бўлганлардан ҳам чорва молларини олиб кетишади, чунки банк ходимлари фоиздаги қарзларни тақдим этмоқда.

"2021 йилда 25 миллион сўм (2000 доллардан сал кўпроқ) кредит олдим. Ҳужжатим бор, ҳаммасини қайтариб бердим. Лекин якшанба куни ўғлимникига “Агробанк"дан келиб молини олиб кетишди. Айтишларича, бу кредит 6,5 миллион сўм қарзни "туққан". Лекин буларнинг ҳаммаси ёлғон. 25 эмас, 26,5 миллион сўмни банкка қайтариб бердик!”, - дея шикоят қилади Истиқбол қишлоғида яшовчи Пирназар.

“Биз ўша ортиқча миқдорни ҳам йиғиб беришга тайёр эдик, лекин улар ҳайвонларни зўрлик билан олиб кетишди. Бир гуруҳ қишлоққа бостириб келиб, кўзига кўринган нарсани тортиб олди”,- дейди Пирназар.

XS
SM
MD
LG