Ссылки доступа

Тожикистонда машҳур банкирни ўлдирган 5 киши умрбод қамоққа ҳукм этилди


Шурхат Исматуллоев
Шурхат Исматуллоев

Бу иш бўйича жами 14 киши судланмоқда.

Тожикистон Олий суди машҳур "Ориёнбанк" раиси ўринбосари Шуҳрат Исматуллоевни ўғирлаш ва ўлдириш факти бўйича 5 кишини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Озоди радиосининг манбалари маълум қилишича, бу иш бўйича жами 14 киши судланмоқда.

Банкир қотиллигида асосий гумонланувчи бўлмиш Дилшод Саидмуродов, Камарруззамон Азизов, Акбар Ахмадов, Бахтовар Сафаров ва Шохрух Худжаев умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган. Қолганлар бир йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм этилган.

"Дилшоди СБ" лақаби билан машҳур Дилшод Саидмуродов аввал ҳуқуқ-тартибот органларининг ходими бўлган.

"Ориенбанк" раиси ўринбосари, 49 ёшли Шуҳрат Исматуллоев 23 июнь куни ўғирлаб кетилган. Тожикистон Бош прокуратурасининг хабар беришича, тажовузкорлар банкирдан катта миқдорда пул талаб қилиб қийноққа солаётганда ўлдириб қўйган. “Кейин жиноят изларини яшириш мақсадида ўлдирилган эркакнинг жасади ва автомашинасини Душанбе-Чаноқ автомобиль йўлининг 130-километрида Зарафшон дарёсига улоқтириб юборишган”, — дейилади назорат органи хабарида.

Шуҳрат Исматуллоевнинг жасади 15 август куни Панжикент шаҳрининг Саразм шаҳридан топилган, банкир 30 август куни Душанбеда дафн этилган.

Шухрат Исматтуллоев "Ориенбанк" раиси Хасан Асаддуллозоданинг энг яқин одамларидан бири сифатида узоқ йиллар банкни деярли бошқарган. Хасан Асаддуллозода президент Эмомали Раҳмоннинг поччасидир.

XS
SM
MD
LG