Қонунда айнан қандай кийим “бегона” ҳисобланиши аниқланмаган. Бироқ, экспертларнинг фикрича, гап (ҳижоб ва бу каби) мусулмон кийимлари ҳақида кетмоқда.
Бундай кийимларни мамлакатга олиб кириш, уларни сотиш ва кийиш тақиқларини бузганлар 8 минг сомоний ($700 дан ортиқ), мансабдор шахсларга эса салкам 40 минг сомоний ($3700 дан ортиқ) миқдорида жарима солинади.
Болаларнинг ислом байрамлари (Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларида «Идгардак» анъанавий болалар сайллари)ни нишонлаш ҳам тақиқланди.
Тожикистон президенти матбуот хизматининг аниқлик киритишича, қонун "аждодлар қадрияти ва миллий маданиятни асраш", исрофгарчиликни олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Тожикистон парламенти қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўймасдан қабул қилди.
Мухолифатчиларнинг таъкидлашича, расмийлар шу тариқа одамларни шахсий ҳаётига, ҳамёнига, исм ва фамилия танлашдан тортиб, дастурхон ва қабр тошлари ўлчовларигача аралашмоқда.