Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат бош вазири Габриэль Атталнинг истеъфосини қабул қилди. Энди Аттал ҳукумати янги ҳукумат тайинланмагунча "шунчаки техник вазифаларни бажариб туради", деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Июль бошларида бўлиб ўтган муддатидан илгари парламент сайловидан кейин франсуз сиёсатчилари боши берк кўчага кириб қолган.
Парламент сайловининг 7 июль куни бўлиб ўтган иккинчи босқичи якунига кўра, Макрон тарафдорларидан иборат “Республика учун биргаликда” коалицияси (бу коалиция ядросини Макрон ва Атталь партияси бўлиб ҳисобланади) 168 та ўрин олиб, иккинчи ўринни эгаллаган.
Биринчи ўринни 182 та ўринни эгаллаган “Янги халқ жабҳаси” деб номланган сўл партиялар коалицияси эгаллаган. Учинчи ўрин 143 та ўрин билан ўта ўнгчи “Миллий бирлашув” коалициясига насиб этган.
Мазкур ҳолат ҳукуматни шакллантириш учун йўл қолдирмаган.
Аввалроқ Атталь истеъфога кетиш ниятини эълон қила туриб, Парижда бўлиб ўтиши ва миллионлар томошабин келиши кутилаётган Олимпиадани эътиборга олган ҳолда, қанча керак бўлса, шунча вақт бош вазир бўлиб туришга тайёрлигини қайд этган эди. Атталь Франция бош вазири лавозимига 2024 йил январида тайинланган эди.
Июль бошларида бўлиб ўтган муддатидан илгари парламент сайловидан кейин франсуз сиёсатчилари боши берк кўчага кириб қолган. Улар ҳукмрон коалицияни шакллантира олмаяпти.