Тожикистон ҳукумати Алоқа хизматига қарашли икки компаниянинг кўп миллионлик қарзларини кечириб юборди.
"Тожиктелеком" АЖ ва "Электромагнит мувофиқлик ва радиомониторинг маркази" ДУКга жами 12,7 млн доллар миқдоридаги солиқ қарздорлиги, шунингдек, улар бўйича жарималар ва фоизлар кечириб юборилди. Алоқа хизматига Эмомали Раҳмоннинг қудаси Бег Сабур раҳбарлик қилади.
Шу билан бирга, "Азия Плюс" нашрининг хабар беришича, расмий статистик маълумотларга кўра, "Тожиктелеком" ОАЖ, "Почтайи Точик" ДУК ва Алоқа хизматининг бошқа бўлинмалари даромадлари 2024 йилнинг биринчи ярмида 35,5 фоизга ўсиб, 124 миллион сомонни ($11,6 млн) ташкил этган.
Баъзи мутахассисларининг фикрича, давлат компанияларига йирик "имтиёзлар" берилиши бозордаги рақобатга путур етказмоқда. Тожикистонлик провайдерлардан бирининг ходими 9 сентябрь куни исми сир қолиши шарти билан хусусий компаниялар барча давлат солиқларини тўлиқ тўлаётган бир пайтда "Тожиктелеком"га берилаётган бундай имтиёзлар бозорда носоғлом рақобатни келтириб чиқаришини айтди. Унинг фикрича, имтиёзлар бир-иккита алоҳида компания учун эмас, балки бозорнинг барча иштирокчиларига берилиши керак.
Тожикистон ҳукумати Раҳмоннинг қудаси назоратидаги компанияларнинг солиқ қарзларидан кечди
Алоқа хизматига Эмомали Раҳмоннинг қудаси Бег Сабур раҳбарлик қилади.