Ёнғин кундузги 12:47 да 16 қаватли бинонинг ертўласида бошланган. Ўт ўчирувчилар томонидан оловни ўчиришга бир неча соат вақт кетган.
Бино ертўласида жойлашган Masquerade тунги клуби бу пайтда таъмирлаш учун ёпилган, ҳудудда техник ишлар олиб борилаётган бўлган.
Ёнғин оқибатида бинонинг биринчи ва иккинчи қаватлари жиддий шикастлангани хабар қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси қурувчилар бўлган.
Tуркия матбуотига кўра, ёнғинга алоқадор олти киши кўлга олинган. Расмийлар ёнғин сабабларини ўрганмоқда. Таъкидланишича, тунги клуб 1987 йилда олинган лицензияга эга бўлиб, у 2018 йилда янгиланган