Ссылки доступа

Москвадаги рейд давомида фуқароликни олган муҳожирларга чақирув қоғозлари топширилди


Бу Тергов қўмита ва ИИВ ходимлари ноқонуний миграцияга қарши ўтказган рейд давомида содир бўлди.

Москвадаги рейд давомида Россия фуқаролигини олган ўнлаб муҳожирларга армияга чақирув қоғозлари топширилди. Бу Тергов қўмита ва ИИВ ходимлари ноқонуний миграцияга қарши ўтказган рейд давомида содир бўлди, деб ёзади "Коммерсант."

Нашр маълумотларига кўра, рейд "Щелковская" метроси ёнидаги автовокзалда, сабзавот базасида ва Москва шарқидаги хостелларда бўлиб ўтган.

Аввалроқ бундай текширувлар Москва ва Москва вилоятининг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилган эди.

31 июль куни Давлат думаси уч ўқишда Россия фуқаролигини олганидан кейин мажбурий ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ушбу талабнинг бажарилмаслиги Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш учун асос бўлади. Ташаббус "Россиянинг янги фуқаролари томонидан Ватан ҳимояси бўйича конституциявий бурчларини мажбурий бажартиришга қаратилган," дейилган асослаш хатида.

Бу қонун асосан Россия фуқаролигини олган мигрантларга тааллуқли. Ўтган йилнинг кузида Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин мигрантларни Украинага қарши урушда қатнашишни истамаса, фуқароликдан маҳрум қилишни таклиф қилган эди. Шундан сўнг Россияда мигрантларга нисбатан рейдлар кўпайди.

XS
SM
MD
LG