Ссылки доступа

Грузия парламенти ЛГБТни чекловчи қонун лойиҳаларини маъқуллади


Қонун лойиҳаларида бир жинсли жуфтларга вояга етмаганларни фарзандликка олиш ва васийликка олиш, бир жинсли никоҳларни "оммабоплаштиришга" қаратилган йиғилишлар ўтказиш, жинсни ўзгартиришни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.

Грузия парламенти ЛГБТ+ ҳамжамиятининг ҳуқуқларини чекловчи ва "оилавий қадриятларнинг ҳимоясига" қаратилган 19 та қонун лойиҳасидан иборат тўпламни биринчи ўқишда маъқуллади.

Унга ҳукмрон партия овоз берди, мухолифат вакилларининг аксарияти мажлисни бойкот қилди.

Қонун лойиҳаларида бир жинсли жуфтларга вояга етмаганларни фарзандликка олиш ва васийликка олиш, бир жинсли никоҳларни "оммабоплаштиришга" қаратилган йиғилишлар ўтказиш, жинсни ўзгартиришни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.

Асарлар, кўрсатувлар ва бошқа материалларда бир жинсли никоҳ, бир жинсли жуфтликлар томонидан фарзандликка олиш ва жинсни ўзгартириш операциялари ҳақидаги контентни ёйинлашни тақиқлаш таклиф этилмоқда.

Депутатлар, шунингдек, 17 май куни янги давлат байрами - "Оила муқаддаслиги куни"ни белгилашни таклиф қилдилар. Шу куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида Гомофобия ва трансфобияга қарши кураш куни нишонланиб, ЛГБТ+ ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Грузия Европа Иттифоқи аъзолигига номзоддир, қонун лойиҳаси ЕИ томонидан кескин танқид қилинган.

Ҳукмрон "Грузия орзуси" партияси қонун лойиҳаларини парламентнинг кузги сессиясида, референдумдан бироз олдин тасдиқлашни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG