Ссылки доступа

Фаластин маъмурияти: Ғазодаги уруш учун ҲАМАС ҳам жавобгар


Фаластин Мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос
Фаластин Мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос

Маъмуриятнинг бу мурожаати Исроил Хон-Юнис ҳудудидаги қочқинлар лагеридаги тинч аҳолига зарба берганидан кейин тарқалди.

Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Фаластин автономияси маъмурияти ҲАМАС гуруҳини Ғазо секторидаги урушни давом эттиришга масъуллардан бири деб атади.

"Исроил олиб бораётган сўйқиримга ҲАМАС ҳам қисман ҳуқуқий, сиёсий, маънавий жавобгар. Биз ҲАМАСни миллий манфаатларга устуворлик беришга ва оккупацион ҳукуматга қирғинларни давом эттириш учун бошқа баҳоналар бермасликка чақирамиз," - дейилади хабарда.

Маъмуриятнинг бу мурожаати Исроил Хон-Юнис ҳудудидаги қочқинлар лагерига зарба берганидан кейин тарқалди. Исроил иддао қилишича, мўлжал ҲАМАС ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад Дейф бўлган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги юздан ортиқ одам ҳалок бўлганин, бир неча юз киши яраланганини маълум қилди.

Исроил армияси қочқинлар лагерига қилинган ҳужум ҳақидаги хабарларни рад этди.

Аввалроқ ОАВ ҲАМАСнинг юқори мартабали вакилига таяниб, у Исроил билан сулҳ музокаралардан чиққанини хабар қилган эди. Бунга сабаб Фаластин аҳолисининг "оммавий қирғини" деб кўрсатилган.

Кейинчалик ҲАМАС музокаралардан чиқиш ҳақидаги хабарни рад этиб, Исроилни оташкесим келишувига тўсқинлик қилиш учун можарони авж олдиришда айблади.

Исроил ҲАМАСнинг сўнгги баёнотларига ҳозирча изоҳ бермади.

XS
SM
MD
LG