Ссылки доступа

БМТ Рафаҳда озиқ-овқат тарқатишни тўхтатди


Бу қарорга шаҳарнинг шарқий қисмида давом этаётган Исроил ҳарбий амалиёти сабаб бўлди. 

БМТ фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида озиқ-овқат тарқатишни тўхтатди.

Бу қарорга шаҳарнинг шарқий қисмида давом этаётган Исроил ҳарбий амалиёти сабаб бўлди.

Агентлик вакиллари X платформасида эълон қилинган баёнотда айтилишича, жанговор ҳаракатлар таъминот тақчиллигини келтириб чиқарган. Шунингдек, озиқ-овқат тарқатиш жараёнида аҳоли ва агентлик ходимларининг ҳаётига хавф туғилмоқда. Шунинг учун агентлик Рафаҳдаги тарқатиш пункти ва озиқ-овқат омборини ёпмоқда.

Май ойи бошидан буён Исроил армияси халқаро ҳамжамият огоҳлантиришларига зид равишда Рафаҳдаги нишонларига қарата мақсадли ҳужумларини амалга оширмоқда. БМТ маълумотларига кўра, шаҳарни деярли 800 минг кишини тарк этган. Улар Ғазо сектори соҳилига, Исроил ҳарбийлари томонидан «гуманитар ҳудуд» деб эълон қилинган «Ал-Мавози» лагерига кўчиб ўтди.

Исроил ҳужуми бошланишидан олдин Миср билан чегарага яқин Рафаҳда 1,4 миллионга яқин одам бўлган, улар асосан Ғазо секторининг бошқа ҳудудларидаги жанглардан қочган қочқинлардир.

Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 35,5 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.

XS
SM
MD
LG