Ссылки доступа

БМТ: Уруш бошидан бери Украинада қарийб етти минг тинч аҳоли вакили нобуд бўлган


Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан буён ўтган ўн ой ичида тинч аҳоли вакилларида камида 7 мингга яқин украиналик ҳалок бўлган, яна 11 минг чоғли одам тан жароҳати олган. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг галдаги ҳисоботида айтилган.

Ҳисоботга мувофиқ, декабрь ойи ичи кузатувчилар тинч фуқаролар орасида 165 та ўлим ҳолатини қайд этишган. 500 дан зиёд украиналик эса ярадор бўлган.

БМТ фаол жанговар ҳаракатлар кетаётган ҳудудлардан маълумот кечикиб келаётгани учун қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан-да кўп бўлиши мумкинлигини урғулаган. Бу Мариуполь, Изюм, Лисичанск, Попасная, Северодонецк каби шаҳарларга тааллуқлидир.

Қайд этилган ўлимларга асосан тўп ва ёппасига ўққа тутиш реактив тизимларидан отилган снарядлар ҳамда ракета ва ҳаво зарбалари сабаб бўлгани айтилмоқда.

Россия расмийлари ўз армияси фуқаровий объектларга ҳужум қилмаётгани ва Украина томонидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиб келинаётган объектларгагина зарба бераётганини иддао қилиб келади.

XS
SM
MD
LG