Испания Украинага ўнта Leopard 2А4 жанговар танки, бир нечта юк ташувчи экскаваторлар ва танкка қарши ракеталарни ўз ичига олган янги ҳарбий ёрдам партиясини тақдим этмоқда, дейилади Испания Мудофаа вазирлиги сайтида.
Испания Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, "янги ёрдам партияси Полшага шу ҳафта етиб боради, шундан сўнг улар Украина ҳарбийларига етказилади."
Шунда Испания Украинага жами 20 та Leopard 2А4 топширган бўлади. 2024 йилнинг иккинчи ярмида яна бир партия етказиш режалаштирилган.
ОАВ Испания Украинага Patriot ракеталарини беришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Бу кичик партия бўлади, чунки бу Patriot ракеталари жуда қиммат қурол ҳисобланади, Испаниянинг ўзининг ҳарбий захирасисида улардан 50 тача бор, холос.
Танклар шу ҳафтаёқ Украинага етиб келади.