Апрель ойи охирида Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати провайдерларни телекоммуникация хизматлари нархини оширмасликка чақирган.
“МегаФон-Тожикистон”нинг бир қанча абонентлари Фейсбук ижтимоий тармоғида май ойи бошида мобил алоқа ва интернет нархи ошиши бўйича СМС-хабар олганлари ҳақида хабар қилишди. Компаниянинг ўзи бу масала бўйича изоҳ бермади.
23 ва 25 апрель кунлари “Мегафон-Тожикистон” ўз веб-сайтида хизматлар нархининг ошиши муқаррар эканлигини таъкидлаган.
Айтилишича, тарифлар назорат қилувчи органлар, биринчи навбатда, Монополияга қарши хизмат рухсати билан оширилган.
Жорий йилнинг январь ойи охирида республиканинг учта уяли алоқа оператори – «Мегафон», «Вавилон» ва Тcell 1 февралдан тарифлари ва хизматлари нархи ошишини эълон қилган эди.
Улар нархлар ошишини электр энергияси нархининг ошиши билан изоҳлади.
Тожикистон Интернет тезлиги энг суст ва заиф бўлган давлатлар қаторига киради.
Тожикистон Алоқа хизмати маълумотларига кўра, уяли алоқа компаниялари абонентларининг умумий сони 8,3 миллион кишини ташкил этади, улардан 6,4 миллиони фаол фойдаланувчидир.