Украина президенти қандай жиноий иш бўйича қидирувга берилгани айтилмаган. Зеленский қанча вақтдан бери қидирувда экани ҳам номаълум.
Россия ИИВ, шунингдек, Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкони ҳам қидирувга берган. Унинг ҳам қайси модда бўйича қидирилаётгани номаълум.
2023 йилнинг 17 март куни Халқаро Гаага суди Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берганди.
“Россия президенти, аҳолини (болаларни) ноқонуний депортация қилиш ва Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан Россия ҳудудига аҳолини (болаларни) ноқонуний кўчириш каби ҳарбий жиноятлар учун жавобгардир”, — дейилади Гаага суди баёнотида.
Бунга жавобан Кремль Гаага судини тан олмаслигини маълум қилган.