Агар ҳужжат маъқулланса, мамлакатда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори яшаш минимумидан эмас, балки ўртача иш ҳақидан ҳисобланади ва қарийб 130 минг тенге (270 доллардан ортиқ) ташкил этиши мумкин.
2024 йил бошида энг кам иш ҳақи 70 минг тенге дан 85 минг тенгега (тахминан 158-170 доллар) ошган эди. Бу сафарги ошиш салмоқлироқ бўлиши кутилмоқда.
Қозоғистон, Арманистон ва Озарбайжондан кейин, Минимал иш ҳақини белгилаш тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилган МДҲдаги учинчи давлат бўлиши мумкин.
Конвенциянинг ратификация қилиниши энг кам иш ҳақини белгилаш бўйича халқаро стандартларнинг жорий этилишини таъминлайди.
Жаҳон амалиётига кўра, энг кам иш ҳақи ўртача иш ҳақининг 50 фоизини ташкил этиши керак. Қозоғистонда ўртача иш ҳақи тахминан 260 минг тенге (тахминан 548 доллар) ни ташкил этади, шунинг учун энг кам иш ҳақи 130 минг тенгечгача кўтарилиши керак (бу 274 доллардан сал кўпроқ). Бу солиқ солиш базасининг ошишига олиб келади, чунки кўплаб ишчилар минимал иш ҳақи оладилар, аммо унинг бир қисми конвертда тўланади.
Расмий маълумотларга кўра, сўнгги ўн йил ичида қозоғистонликларнинг ўртача маоши уч баравар ошган. Агар бу рақамларни долларга ўтказса, ўсиш атиги 80 долларни ташкил қилади.
Қозоғистон минимал иш ҳақини белгилаш тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилмоқчи, қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.