Муҳожирларга кўра, "фирибгар воситачилар"га Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги рўйхатидан ўтиш учун пул тўланади, аммо текширилганда муҳожирлар маълумотлар базасидан чиқмайди.
Натижада хорижликлар полиция томонидан ушланиб, рўйхатдан ўтмагани учун жаримага тортилади ва Россиядан депортация қилинади.
Асли қирғизистонлик жабрланганлардан бирининг айтишича, муҳожир фирибгарларга сохта рўйхатга олиш учун 15 минг рубль (200 доллар) берган.
Натижада қирғизистонлик Россиядан депортация қилиниш хавфи остида қолган.
Айни пайтда фирибгарлардан жабр кўрган муҳожирлар юзлаб. Ҳуқуқ ҳимоячилари таъкидлашича, фирибгарлар, қоида тариқасида, Россиянинг йирик шаҳарларида мамлакатга биринчи марта келган ва тилни ва рўйхатдан ўтиш тартибини билмайдиганлар билан ишлайди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари муҳожирларни Россияда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш учун ариза бераётганда ҳеч қачон воситачиларга мурожаат қилмасликка чақиради.
Бишкекда миграция хизматлари хорижга ишлашга кетмоқчи бўлганлар учун махсус тренинглар ўтказмоқда. Мазкур хизматлар ходимлари қайси органга ҳужжатларни топширишлари, неча кун ичида рўйхатдан ўтишлари кераклигини ўргатишаётганини айтишмоқда. Аммо муаммо шундаки, дейди расмийлар, кўплаб муҳожирлар ўша ўқув курсларини ўқимай туриб хорижга кетмоқда.