Новосибирск вилоятида меҳнат муҳожирларига такси ҳайдовчиси, ичимликлар ва тамаки сотувчиси сифатида ишлаш тақиқланди.
Губернатор Андрей Травниковнинг 15 апрель куни имзоланган қарорига кўра, бу чора "миллий хавфсизлик, ҳаёт хавфсизлиги ва Новосибирск вилояти аҳолиси саломатлигини таъминлаш мақсадида" киритилмоқда.
16 апрель куни Камчатка ўлкаси губернатори Владимир Солодов муҳожирларга таксичилик қилишни тақиқлади. Солодов бу қарорни “турли жиноятларга қўл ураётган ноқонуний муҳожирлар асосан таксида ишлаётгани” билан изоҳлади.
“Ушбу чора ва умуман миграция сиёсатини қатъийлашиши таксичилик соҳасини хавфсизроқ қилишига ишонаман”, деб ёзди Солодов ўзининг Телеграм каналида.
2023 йил октябрь ойида Давлат Думасига муҳожирларга мактабларда, фармацевтика, тиббиёт муассасаларида, таксиларда ва юк ташиш соҳаларида ишлашни тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилган.
Россияда Крокус Сити Холлга ҳужум ортидан ксенофобия ва марказий осиёлик муҳожирларга қарши кайфият кучайди. Муҳожирларнинг айтишича, уларни полиция ёки Миллий гвардия тўхтатиб, ФСБ вакиллари билан "суҳбатлашиш учун" олиб кетишган. Бундан ташқари, полиция муҳожирлар яшайдиган ётоқхоналарга бостириб кирмоқда.
Россияда Крокус Сити Холлга ҳужум ортидан ксенофобия ва марказий осиёлик муҳожирларга қарши кайфият кучайди.