Россия полицияси Қозоғистон пойтахтидан асли тюменлик Комил Касимовни ўғирлаб Россияга етказган. У Россияда уруш даврида қочоқликда (дезертирликда) айбланган.
Бу ҳақда Остона полиция департаментидан Касимовнинг тақдири ҳақидаги сўровга жавоб олган "Медиазона" хабар бермоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, Касимов 2024 йил апрель ойида ўғирлаб кетилган ва дастлаб Россиянинг Қозоғистондаги синов полигони ва ҳарбий аэродромни жойлашган Приозерскка,кейин Омскка олиб ўтилган. Омскда у олти йилга озодликдан маҳрум этилган.
Қайд этилишича, уни қўлга олиш учун Бурятия полициячилари Қозоғистонга ўн кунга хизмат сафарига борган. Қозоғистонлик ҳуқуқбонлар Остона полицияси Касимовни Россия полициясига топширишда иштирок этганлигини иддао қилмоқда, аммо Ички ишлар вазирлиги буни расман рад этди.
МДҲга аъзо давлатларнинг ҳуқуқий ёрдами тўғрисидаги Кишинёв конвенциясига кўра, ҳарбий хизматга қарши жиноятларда гумон қилинувчи ва айбланувчиларни топшириб юбориш тўғридан-тўғри тақиқланган. Қозоғистон суди Касимовни депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилмаган.
Комил Касимов Россия Мудофаа вазирлиги билан 2021 йилда шартнома имзолаган. Украинада уруш бошланганидан кейин уни таҳдидлар билан уч йил муддатга иккинчи шартнома имзолашга мажбур қилишди. 2023 йил май ойида Касимов таътилга чиқда ва урушга қайтмасликка қарор қилди. У Қозоғистонга кўчиб ўтди ва у ерда яшаш гувоҳномасини олиб, ишга жойлашганди.
У Россияда уруш даврида қочоқликда (дезертирликда) айбланган.