Ссылки доступа

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида сел юздан ортиқ уйни босди


2024 йил бошидан бери Қирғизистонда сел оқимлари 25 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида сел келиши оқибатида юздан ортиқ уй сув остида қолган. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Булан-Соготта, Корумду, Темировка қишлоқлари ва "Иссиқ-Кул Аврора" пансионати зарар кўрди. Темировка қишлоғида 100 дан ортиқ уйни сув босди. Шунингдек, Тон туманининг Оқсой қишлоғи ва Жети-Ўғуз туманининг Қизил-Сув қишлоғидаги уйларни сув босгани ҳақида хабар берилган. Вилоятда бир нечта йўллар ёпилган.

Сел кўчганидан сўнг президентнинг вилоятдаги ваколатли вакили Уланбек Далиев вазиятни назорат қилиш учун вилоят фуқаро муҳофазаси тизимидан куч ва воситаларни жалб қилиш топширилганини маълум қилди.

2024 йил бошидан бери Қирғизистонда сел оқимлари 25 кишининг ҳаётига зомин бўлди. ФВВ маълумотларига кўра, 2024 йилнинг олти ойида табиий ва техноген ҳодисалардан кўрилган зарар 1 миллиард 900 миллион сўмни (22,1 миллион доллар) ташкил этган.

Қирғизистонда сўнгги тўрт кун ичида 46 сел содир бўлди. Ўлганлар ҳам бор:

XS
SM
MD
LG