Швейцариянинг Бюргеншток курортида 15-16 июнь кунлари Европа, Осиё, Жанубий ва Шимолий Америкадаги давлатларнинг юқори мансабдорлари Украинадаги урушни тўхтатиш шартларини муҳокама қилади. Швейцария ҳукуматининг баёнотида айнан қайси давлатлар ва қай даражада иштирок этиши аниқ айтилмаган, деб ёзади Blick нашри.
Тадбирга Россия таклиф қилинмайди. Бундан аввалги тўртта йиғин ҳам Россия иштирокисиз ўтказилганди. Анжуманда Украинани дастаклаётган Ғарб давлатлари ҳам, Россия босқини юзасидан бетараф позицияда бўлган давлатлар вакиллари ҳам қатнашиши кутилмоқда.
Ўтган йили Украина президенти Владимир Зеленский урушни тўхтатиш бўйича “тинчлик формуласи”ни таклиф қилган эди. Ўн банддан иборат мазкур ҳужжатда, жумладан, Россия кучларини Украина ҳудудидан олиб чиқиш, Украина ҳудудий яҳлитлигини тиклаш тинчлик сари ташланадиган асосий қадамлар экани айтилади.
Анжуманда Украинани дастаклаётган Ғарб давлатлари ҳам, Россия босқини юзасидан бетараф позицияда бўлган давлатлар вакиллари ҳам қатнашиши кутилмоқда.