Шимолий Корея Жанубий Корея тараф чиқинди солинган 150 дан ортиқ ҳаво шарини учирди. Бу ҳақда ҳарбийларга таяниб Жанубий Кореянинг "Ёнҳап" агентлиги хабар бермоқда.
Аввалига ҳаво шарларида тарғибот варақалари бўлганлиги айтилган эди, бироқ маҳаллий ОАВ ҳаво шарлари ахлат ва чиқинди билан тўлдирилганини ёзишмоқда.
Агентлик тарқатган суратларда оқ халталар боғланган ҳаво шарларини кўрса бўлади. Хабарларга кўра, халталардан бадбўй ҳид келмоқда. Ҳукумат аллақачон чегара ҳудудлари аҳолисини эҳтиёт бўлишга чақирган.
Жанубий кореялик фаоллар баъзан Шимолий Корея тарафига тизимни танқид қилувчи варақалар ва КХДРда тақиқланган эстрада клиплари ёзилган USB дисклар сақланган ҳаво шарларини учириб туради.
26 май куни Пхенян Жанубий Кореяни “варақалар ва бошқа ахлатни тарқатаётганига” жавоб чоралари кўрилишидан огоҳлантирган.
26 май куни Пхенян Жанубий Кореяни “варақалар ва бошқа ахлатни тарқатаётганига” жавоб чоралари кўрилишидан огоҳлантирган эди.