Ссылки доступа

Қозоғистон ҳудудини "Россияга қўшиш”ни тарғиб қилган икки киши беш йилга қамалди


Улар Шарқий Қозоғистон вилоятини Қозоғистон таркибидан ажратиш ҳақидаги референдумни тарғиб қилган.

Шарқий Қозоғистон вилояти мустақиллиги бўйича референдум ўтказишга чақирган икки киши беш йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Уст-Каменогорск вилояти прокуратураси хабар берди.

Рус миллатига мансуб айбланувчилар миллий ва ижтимоий адоватни қўзғатишда айбдор деб топилди.

Улар 2024 йил февраль ойида Chatroullete платформасида "Шарқий Қозоғистон вилоятини Қозоғистон таркибидан ажратиш учун референдум ўтказиш зарурлигини тарғиб қилган".

“Агар референдумда керакли натижага эришилмаса, [маҳкумлар] ҳудудни зўравонлик билан бўлса ҳам Россияга қўшиш тарафдори эканлигини билдирган”, дейилади прокуратура хабарида.

Судда иккала эркак ҳам ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Сўнгги йилларда Шимолий Қозоғистон аҳолисига нисбатан қўзғатилган айирмачилик ишлари сони ортиб бормоқда. Бу, Украинада уруш бошланганидан сўнг ва Россия расмийлари ва тарғиботчиларининг баёнотлари фонида, Қозоғистон ҳукумати минтақадаги сепаратистик кайфиятни диққат билан кузата бошлагани билан боғлиқ :

Масалан, 2023 йил июнь ойида Петропавловск турғуни бўлмиш бир аёл уч йилга озодликдан маҳрум қилинган. У "Қрим билан бўлгани каби Шимолий Қозоғистон вилоятини ҳам Россияга қўшиб олишни" тарқиб қилган.

Уралск шаҳрининг икки турғуни - Денис Рудних ва Кристина Колченколар ҳам сепаратизмда айбланиб қамалган эди.

XS
SM
MD
LG