Ссылки доступа

Қозоғистонда “Путин қуйло” ибораси учун блогер ҳибсга олинди


Диас Кузаиров
Диас Кузаиров

Суд Кузаировни майда безориликда айбдор деб топган.

Қозоғистонда Youtube жонли эфир пайтида “Путин қуйло” иборасини ишлатгани учун павлодарлик фаол Диас Кузаиров 15 суткага ҳибсга олинди. Бу ҳақда Orda.kz нашри хабар бермоқда.

Суд Кузаировни майда безориликда айбдор деб топган.

“25 март кунидаги жонли эфирда мен “Путин қуйло” иборасини ишлатдим. Қозоқ тилида "қуйло" сўзи сўкиниш эмас, у рус тилига “қуймоқ, қуювчи” деган маънони англатади”, деди Кузаиров судда.

Диас Кузаиров тил патрулларининг ташкилотчиларидан бири. Тил патруллари сотувчи ва амалдорлардан қозоқча гапиришни талаб қилиб, буни камерага олади. Мана шу фаолияти учун 2023 йил октябрь ойида Кузаировга нисбатан миллий адоватни қўзғатиш моддаси бўйича жиноий иш очилган.

2022 йил октябрь ойида ҳам Кузаиров Қозоғистонга келган россияликлардан “Қрим кимники?” деб сўрагани учун майда безориликда айбланиб, беш суткага ҳибсга олинган эди.

XS
SM
MD
LG