Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев хиёнат учун судланган олим Константин Сироежкинни афв этди. Бу ҳақда "Информбюро" Сироежкиннинг ўзига таяниб хабар бермоқда.
Унинг айтишича, шу йил бошида афв комиссиясига илтимоснома киритган ва июль ойи бошида ижобий қарор қабул қилган.
Сиёсатшунос Андрей Чеботарев ўзининг телеграм-каналида профессорнинг судланганлиги олиб ташлангани ва унинг ҳуқуқлари тиклангани ҳақида ёзди.
2019 йил октябрь ойида суд давлатга хиёнатда айбдор деб топиб, ўн йилга озодликдан маҳрум қилди. Афв этилишидан бироз олдин Сироежкин пробация назорати ўрнатилган ҳолда муддатидан илгари шартли озод қилинганди.
Сироежкин 2019 йилнинг баҳорида ҳибсга олинган. У СССР КГБ Олий мактабини тамомлаган, сўнгра сиёсий фанлар доктори бўлган. 2006 йилдан Қозоғистон президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институтининг бош илмий ходими бўлган. Қозоғистонда у Хитой бўйича етакчи мутахассислардан бири ҳисобланган.
Қозоғистон махсус хизматлари олим кимнинг фойдасига жосуслик қилганини ошкор қилмаган. Сироежкин иши бўйича барча судлар ёпиқ режимда ўтган. The Wall Street Journal газетаси у Хитойга ишлаганини маълум қилган эди.